Жорий йилнинг 9 июль куни соат 17:30 ларда фуқаро 24 ёшли К.М. бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинасини Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Қум маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинаси тиркамасининг ўнг олд томон ғилдираги ёрилиб тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)