Футбол бўйича Жанубий Америка конфедерацияси Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини 2 йилга терма жамоа ўйинларидан четлатиши мумкин, дея хабар беради AS.
Агар дисквалификация кучга кирган тақдирда Месси Аргентина ҳамда Колумбия мезбонлик қиладиган Копа Америка—2020 мусобақаси билан бир қаторда Жаҳон Чемпионати—2022 нинг саралаш учрашувларини ўтказиб юборади.
КОNMEБОЛ қоидаларига кўра, ташкилот ёки унинг вакилларини ҳақорат қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Месси Копа Америка—2019 мусобақасининг 3-ўрни учун кечган Чилига қарши ўйинда қизил карточа билан жазоланиб, майдондан четлатилганди. Шундан сўнг у ташкилотни коррупцияда айблаганди.
Ташкилотга кўра, Мессининг сўзлари мусобақага бўлган ҳурматсизликдан далолат беради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)