Бразилия терма жамоаси Копа Америка—2019 мусобақасининг финалида Перу устидан ғалаба қозонди (3:1).
Coral’нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, бразилиялик Дани Алвеш фаолияти давомида 40 та совринга эга чиққан тарихдаги илк футболчига айланди.
Маълумот учун, 36 ёшли ҳимоячи терма жамоа сафида Америка Кубоги ҳамда Конфедерация Кубогини 2 мартадан қўлга киритди.
Бундан ташқари у «Барселона» билан Ла Лигада 6 бор, ПСЖ сафида Франция чемпионатида 2 марта ва «Ювентус» таркибида бир маротаба А Серияда чемпионликни қўлга киритган.
Шу билан бирга Алвеш 3 марта Европа Чемпионлар Лигасида ҳамда 2 бор УЕФА Кубогида (айни дамда — Европа Лигаси) ғолиб бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)