Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида «Халқ чолғулари ижрочилари» республика танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, танловда 94 нафар ижрочилар 7 та номинация бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳамда танлов сўнггида 22 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Танловнинг тақдирлаш маросимида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаэв иштирок этиб, ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларни топширди.