«Кулол ва Хурмача» фильмидаги Хурмача роли билан мухлисларга яхши таниш бўлган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов ҳақида ижтимоий тармоқларда «қаровсиз, ёрдамга муҳтож, жуда аянчли аҳволда» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳамда журналист ва телебошловчи Шоҳира Ҳамро Аброр Турсуновнинг хонадонида бўлиб, актёр билан суҳбатлашди.
Суҳбат давомида Аброр Турсунов маҳалла раиси лавозимида ишлагани ва ундан кетгани сабаблари ҳақида гапириб берди.
Биласизми нима, мен раис бўлганимдан сўнг, одамлар пул кўтариб келиб, нонвойхона қурмоқчи эканлигини айтишди. Тўққизта нонвойхона қурдим. Нонвойхоналар тайёр бўлганидан кейин, уларнинг эгалари ёнимга пул кўтариб келишди. Мен эса ‘пулинг билан мени ололмайсан, менга бир кунда 5 та нон бера оласанми, текинга’, деб, улар билан кунига 5 та текинга нон беришга келишиб олдим.Жами 45 та нонни кам таъминланган оилаларга тарқатардим. Ёнимизда кафе бор эди. Кафени эгасига ‘тўртта одамга текин овқат бера оласанми’, дедим. У ҳам рози бўлди. Хуллас саккизта одам овқат ерди, 9 та оила текин нон ерди.
Шундан сўнг менга ‘сен нима Президентмисан, нима учун текинга нон бераяпсан’, дейишди. Одамлар мени нотўғри тушунишди. Текширувлардан чарчадим. Олти йил ишлаган эдим. Кейин кетдим.
Аброр Турсунов, актёр ва режиссёр