Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 4 июль куни интернетда тарқалган Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан суҳбати юзасидан ахборот берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Унда ҳоким ўринбосари боғчаларни назоратчилар текшираётгани ва улар  асосан омбор ва ошхона билан танишаётганлигини таъкидлаб,  ушбу текширув пайтида камчиликлар аниқланмаслиги учун барча MTMлари мудиралари бозордан барра озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, омборхоналарига қўйишлари, ошхоналарини саришта сақлашлари ҳақида топшириқ берган ва текширув тугаганидан сўнг харид қилинган маҳсулотларни уйларига олиб кетишлари мумкинлигини айтган.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар МТБ ҳамкорлигида махсус комиссия тузилди ҳамда ҳозирда ушбу иш бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли барча чоралар кўрилади, зарур бўлса, мансабдор шахслар ҳам ишдан бўшатилади.

Бундан ташқари махсус комиссия пойтахтдаги барча MTMларда бўлиб, уларнинг мудиралари иштирокисиз тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашади ҳамда боғчалардаги таомнома ва болаларнинг овқатланиш сифатини ўрганади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар