Жорий йилнинг 3 июль куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчилар 29 ёшли С.Х. исмли аёл 17 ёшли қиз жиянлари Н.А., Н.Ш., 15 ёшли С.Ш.лар ва таниши 24 ёшли И.О.лар билан бирга Хайробод маҳалласида яшовчи қариндошининг уйига бораётган вақтларида 23 ёшли М.И., 19 ёшли О.Т. ҳамда 22 ёшли И.М.лар уларнинг йўлларини тўсиб, ҳеч бир сабабсиз ҳақоратлаб, яшаш манзилига етиб келгунига қадар уларни таъқиб қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
М.И. уларни уйига киришига қўймай, ҳақоратлаб, уриб, тан жароҳати етказган вақтида Н.А. ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, М.И.га қаратиб, тартибсиз пичоқни ҳаракатлантирганлиги оқибатида унинг чап қўл ва кўкрак қафасига енгил тан жароҳати етказган ва уйига кириб, дарвозани қулфлаб олган.
Шундан сўнг 3 нафар безорилар, ушбу уйнинг ҳовлисига девор ошиб кириб, ҳовлида улар билан жанжаллашаётган вақтларида Н.А. уларни қўрқитиш ва ўзини ҳамда қариндошларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб кетганлигини сезмай, М.И.га жароҳат етказган. Натижада М.И. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Н.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)