Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

ЮНЕСКО Самарқандни хавф остидаги жаҳон маданий мероси рўйхатига киритмайдиган бўлди. Бу ҳақда Бокуда бўлиб ўтаётган Жаҳон маданий мероси қўмитасининг 43-сессиясида иштирок этаётган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Азиз Абдуҳакимовга кўра, йиғилишда Ўзбекистоннинг Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари бўйича ҳисоботи кўриб чиқилган.

Мазкур ҳужжатлар асосида қабул қилинган қарорларда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан жаҳон маданий мероси объектларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар, жумладан, ҳукумат тарихий шаҳарларда қурилиш ишлари олиб боришга мораторий жорий этгани маъқулланган.

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Сессия якунлари бўйича қабул қилинган резолюцияда Самарқанд хавф остидаги жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши бўйича бандлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шаҳрисабз тарихий маркази ушбу рўйхатда қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар