Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонилк боксчи Бектемир Мелиқўзиев (1 та ғалаба, 1 та нокаут) август ойида ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев 30 август куни Калифорния штатининг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидель Риосга (23 та ғалаба, 20 та мағлубият, 4 та дуранг, 13 та нокаут) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)