Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси жойлаштирилди.

Фото: ССВ

Фото: ССВ

Мазкур қонун 2021 йил 1 январдан кучга кириши кўзда тутилган.

Ушбу ҳужжат қабул қилинишидан кўзда тутилган мақсад соғлиқни сақлаш тизими молиялаштирилиши самарадорлиги ва аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, тиббий ёрдам қулайлигини таъминлаш эканлиги таъкидланган.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда соғлиқни сақлаш тизими даражаси юқори бўлган Сингапур, Жанубий Корея, Исроил, Япония ва Норвегия каби давлатлар тажрибаси инобатга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар