Бугун, 3 июль Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва тиббиёт муассасаларига тез тиббий ёрдам кўрсатувчи хизмат автомашиналари топширилди, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.
Замонавий ва қулай Damas русумли мазкур автомашинлар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига, нафақадаги фахрийларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда асосий восита ҳисобланади.
Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган тантанали маросимда Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал майор Азизбек Икромов иштирок этди. Ўн тўртта тиббий хизмат автомашинлари ҳудудлар бўйича тақсимланиб, ўз манзилига кузатилди.
«Мудофаа вазирлигига топширилган тиббий хизмат машиналаридан тўрттаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларга берилди. Бундай имконият юрт посбонларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширади», — дейди ҲҲМҚ ва ҲҲК тиббий таъминот бошлиғи, тиббий хизмат подполковниги Бахтиёр Қосимов.
Изоҳ (0)