Бразилия терма жамоаси Аргентина термасини Копа Америка—2019 мусобақаси ярим финалида мағлуб этди (2:0).
Goal’нинг ёзишича, пентакампеонлар Аргентинани кетма-кет 5 марта мусобақанинг плей-офф босқичидан чиқариб юборди.
Маълумот учун, 2007 ва 2004 йилларда Бразилия Аргентинани финал баҳсида (3:0 ва 2:2 (пенальтилар серияси—4:2)) ютган бўлса, 1999 ва 1995 йилларда мусобақанинг 1/4 финал учрашувида ҳам мағлубиятга учратганди (2:1 ва 2:2 (пенальтилар серияси—4:2)).
Эслатиб ўтамиз, Тите жамоаси мусобақанинг финал баҳсида Чили—Перу учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)