Аргентина терма жамоаси Копа Америка—2019 мусобақасининг ярим финалида Бразилияга имкониятни бой бериб қўйди (0:2).
Маълум қилинишича, аргентиналикларнинг совринсиз даври 26 йилга етди. Сўнгги бор Аргентина 1993 йилда мазкур мусобақада ғолиб бўлганди.
Жамоанинг иккинчи энг ёмон натижаси 1959 йилдан 1978 йилгача бўлган даврда рўй берганди (19 йил).
Эслатиб ўтамиз, Аргентина Копа Америка—2019 мусобақасининг 3-ўрни учун курашда Чили—Перу учрашувида мағлуб бўлган жамоа билан беллашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)