«Ювентус»нинг бир йўла 2 нафар ярим ҳимоячиси жамоани тарк этади, дея хабар берди Tuttosport.
Гап Сами Хедира ва Блез Матюиди ҳақида кетмоқда. Туринликларнинг янги бош мураббийи Маурицио Сарри германиялик ҳамда французнинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас.
Хедира АҚШда ўйнашни ёки Германияга қайтишни ўйламоқда, бироқ айни дамда унга «Бешиктош»дан таклиф тушган. Футболчининг агенти ҳам туринликлар билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришиши мумкин.
Матюидининг «Ювентус» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Туринликлар келаси йилда футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун шу йилнинг ёзидаёқ унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи. Сарри жамоанинг асосий таркибида унинг техникасидан-да юқори бўлган ярим ҳимоячини кўрмоқчи.
Хабарларга кўра, Матюиди «Монако»га ўтиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)