«Барселона» ярим ҳимоячиси Денис Суарес «Сельта»га ўтди. Бу ҳақда каталонияликларнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Сельта» 25 ёшли футболчи учун «Барселона» ҳисоб рақамига 12,9 миллион евро ўтказадиган бўлди. Клуб шартномага кўра яна қўшимча бонус сифатида 3,1 миллион евро тўлаши ҳам мумкин.
Аввалроқ Суарес «Валенсия»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Хавбек ўз вақтида «Сельта» ёшлар жамоасида тўп сурган. Кейинчалик эса ижара асосида «Севилья» ҳамда «Вильярреал» таркибида ҳам ўйнаганди.
Маълумот учун, Суарес 2018/19 йилги мавсум «Барселона» сафида Испания чемпионатида бор-йўғи 2 та учрашувда майдонга тушди.
Қишки трансферла вақтида эса «кўк-анорранглилар» футболчини «Арсенал»га ижарага бериб юборганди. У Англия чемпионатида 4 та ўйин ўтказди ва майдонда атиги 67 дақиқа ўйнади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)