Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ўзининг Facebook’даги саҳифасида барча йигит-қизларни Ўзбекистон ёшлари куни билан табриклади. Қуйида табрик тўлиғича келтирилади:
Ёшлик ҳар бир инсон умрининг энг гўзал ва ёрқин давридир.Давлатимиз томонидан ёшларга оид сиёсатга алоҳида эътибор қаратилмоқда, янги авлод ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ҳаётда муносиб ўрин топиши учун барча имкониятларни тақдим этишни ўзининг устувор вазифаси деб билмоқда. Ҳар йили ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда, зеро келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланишига ғамхўрлик қилиш мамлакатимиз тараққиётига энг муҳим ва ишончли ҳиссадир.Ватанимиз гуллаб-яшнаши сизнинг ташаббускорлик, аниқ мақсад сари интилувчанлик, профессионаллик ва масъулиятни ҳис этишдек фазилатларингизга боғлиқ. Юртимизнинг ёрқин эртаси айнан сизнинг қўлларингизда. Кучли шижоат ва келажакка ишонч юксак марраларга эришиш ва тўғри йўлни танлашда сизга таянч ва мадад бўлсин. Ҳар бирингиз эришган муваффақият, ютуқ ва зафарлар Ўзбекистон ғурурини, миллий ифтихор туйғусини ошириши ойдек равшан.Сизга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-қувват, омад ёр бўлсин! Энг эзгу тилаклар!
Изоҳ (0)