Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати хабар берди.
Байрам тадбирида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Н.Турсунов соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб, солиқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирокига алоҳида тўхталди.
Бугунги кунда солиқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнда солиқ хизмати органларига энг яқин кўмакчи бўлиб, янги солиқ тизими мазмун-моҳиятини солиқ тўловчиларга етказишда қўшаётган улкан ҳиссаси ва фидокорона меҳнатлари учун барча оммавий ахборот воситалари ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Тантанали тадбирда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишдаги фаол ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)