Аввалроқ Жиззахдаги истироҳат боғларидан бирида одамлар ўтирган аттракцион қоқ ўртасидан иккига бўлиниб кетгани хабар берилган эди.
«Kun.uz» Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳига таяниб маълум қилишича, 28 июнь куни соат 12:05 да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар боғида «Учар ликопча» аттракциони тутқичи синиб, ерга қулаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида бир қиз фожиавий тарзда ҳаётдан кўз юмган.
1999 йилда туғилган М.Ҳ. Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, «Сўлоқли» маҳалласида яшаган.
М.Ҳ.нинг ўлимига эса ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аттракционга турли ёшда бўлган 8 киши чиққан. Оғир аҳволдаги қизни тез тиббий ёрдам машинасини кутмасдан касалхонага олиб кетишган. Афсуски, қиз касалхонга етмай йўлда жон берган.
Изоҳ (0)