Футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳларида 28 июнь, жума куни 2-тури доирасида 3 та беллашув бўлиб ўтди.
Куннинг дастлабки ўйинида Тунис терма жамоаси Мали термасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида малилик ярим ҳимоайчи Диаде Самассеку ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб Тунис вакили Ваҳби Ҳазри ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа Тунис мусобақанинг 2-турида Мали билан 1:1 ҳисобида дурнаг ўйнади.
Мазкур ўйин якунига кўра, Мали терма жамоаси 4 очко тўплаган ҳолда «E» гуруҳида етакчиликни ўз қўлига олди. 2-ўринда бораётган Тунис ҳисобида эса 2 очко мавжуд.
Шу куни Марокаш термаси Кот-д’Ивуар билан баҳсга киришди.
Баҳсдаги ягона голга марокашлик ҳужумчи Юссуф ан-Носири (23) муаллифлик қилди (1:0).
Шу тариқа марокашликлар Кот-д’Ивуарни кичик ҳисобда мағлубиятга учратиб, плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал нақд қилди.
Қайд этиш лозим, Марокаш «D» гуруҳида 6 очко жамғариб биринчи ўринга кўтарилиб олди. Ундан кейинги ўринда бораётган Кот-д’Ивуарда эса 3 очко мавжуд.
Куннинг сўнгги учрашувида ЖAР терма жамоаси Намибия билан беллашди.
Ўйиннинг 68-дақиқасида ЖAР ярим ҳимоячиси Бонгани Зунгу рақиб дарвозасини ишғол қилди (1:0).
Учрашув якунига кўра, ЖAР термаси Намибияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалабадан сўнг ЖAР очколари сонини 3 тага етказиб олди ва гуруҳ жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Охирги ўриндан жой олган Намибия ҳисобида эса очко мавжуд эмас.
Африка Миллатлар Кубоги
2-тур баҳслари
28 июнь, жума
«E» гуруҳи
Тунис—Мали 1:1
Голлар: 0:1 — 60 Самассеку, 1:1 — 70 Ҳазри«D» гуруҳи
Марокаш—Кот-дъИвуар 1:0
Гол: 1:0 — 23 ан-НосириЖAR—Намибия 1:0
Гол: 1:0 — 68 ЗунгуЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)