Туриннинг «Ювентус» клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабиони ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин келди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Фабрицио Романо ўзининг Истаграмъдаги саҳифасида хабар берди.
Туринликлар спорт директори Фабио Паратичи 28 июнь куни футболчи ҳамда унинг онаси — агенти Вероника Рабио билан Парижда учрашди. Маълум бўлишича, Рабио Турин клуби билан келишувга эришган ҳамда у тўрт йиллик шартномага имзо чекади. Бу ҳақда яқин кунларда расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчининг Париж клуби билан тузган шартномаси июнь охирида якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)