Давлат хизматлари агентлиги томонидан «Хитой тадбиркорларининг Ўзбекистондаги ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Ассоциация «Бир Макон, Бир Йўл» стратегияси остида ташқи инвестицияга асосланган Хитой корхоналарини улар ўрин олган давлат орасидаги кўприк вазифасини бажариш, ассоциация аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Хитой корхоналарини ривожлантириш учун ресурс алмашинувида хизмат кўрсатиш, Хитой корхоналарини қисқа муддатда Ўзбекистон ҳудудида жойлашиб тараққий топишига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилди.
Ассоциация уставига кўра, унинг асосий мақсад-вазифалари:
- Ассоциация аъзоларининг фаолиятида мувофиқлаштириш, самарали иқтисодий фаолият, хаққоний рақобат учун шароит яратиш;
- Ассоциация аъзоларига Ўзбекистон қонун ва қоидаларини тушунтириш, ассоциация аъзоларини Ўзбекистон қонун нормалари доирасида тадбирларини амалга оширишга ёрдам бериш;
- Ассоциация аъзоларининг инвестицион, тижорат, илмий-техникавий ва иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
- Ассоциация аъзоларининг давлат бошқарув органларида, шунингдек, хорижий давлатларида манфаатларини ҳимоя қилиш, конференция, семинар, симпозиум ва бошқа учрашувларда қатнашиш;
- Ассоциация аъзоларига ҳуқуқий ва консультатив ёрдам кўрсатиш ва бошқалар ҳисобланади.
Изоҳ (0)