Агар Истаграм ижтимоий тармоғида #sunset хештеги билан сурат қидирилса, кун ботишининг бутун дунё бўйлаб олинган 200 миллиондан ортиқ суратларини топиш мумкин.
Бироқ, Travel Ask’нинг ёзишича, қанчалик ҳаракат қилсак ҳам, Ерда кун ботишини астронафт Александр Герст олган суратлардек натижага эриша олмаймиз. European Space Agency ходими уни фазодан туриб суратга олган.
Астронавт Герст фазода ESA’нинг амалдаги бошқа астронавтларига қараганда кўпроқ вақт бўлган. Қолаверса, Герс бугунги кунда фазодан энг ёрқин ва эсда қоларли суратлардан бирини олишга эришган сураткашдир.
Александр яқинда Ерга қайтган бўлиб, ўзнинг Twitter’даги саҳифасида кун ботишининг фазодан олинган бир неча суратларини жойлаган. Суратда шафақ кун ва тун ўртасини ажратиб турувчи тўсиқ вазифасини бажаришини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)