«Бухоро» собиқ бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Термизнинг «Сурхон» жамоасини бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Менга билдирилган ишонч учун авваламбор «Сурхон» футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, биз юқори мақсадлар сари интиламиз», — дейди Бахтиёр Ашурматов.Маълумот учун, «Бухоро» жорий мавсум Ашурматов қўл остида 8 та учрашув ўтказиб, 1 та ғалаба, 3 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов ўтган мавсумда ОКМК клуби билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)