«Барселона» дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини «Валенсия»да давом эттиради. Бу ҳақда каталонияликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
30 ёшли дарвозабон янги клуби билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Силлессеннинг трансфер нархи 35 миллион еврони ташкил этди.
Шартномага кўра, унинг товон пули 80 миллион евро этиб белгилаб қўйилди.
Маълумот учун, Яспер Силлессен 3 мавсум «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. Шу давр мобайнида у 32 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та совринни қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)