Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) июнь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мазкур рейтингда супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) 8-поғонани эгаллади. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса 7-ўринда бормоқда.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут) эса ўтган ойда бўлгани каби 9-ўринни сақлаб қолди. Айни вақтда Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)