25 июнь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлаш оқибатида жароҳат олган 70 дан ортиқ киши шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб Sputnik хабар қилди.
24 июнь куни, эрталаб Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Воқеа жойига мамлакат президенти келди.
Икки киши ҳалок бўлди, 89 киши шифохонага ётқизилди. Улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)