Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳида 24 июнь, душанба куни 3-тур баҳслари якунига етди.
Турнинг марказий ўйинида Оскар Табарес қўл остидаги Уругвай терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Чили термасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 82-дақиқасида уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Габриэль Аряс қўриқлаётган дарвозни ишғол қилди. Шу тариқа уругваликлар мусобақанинг 3-турида Чили терма жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга чиқди (1:0).
Мазкур ғалабадан сўнг Уругвай термаси очколари сонини 7 тага етказиб олди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Чили термаси эса 6 очко билан 2-ўринни банд қилди.
Шу куни Ҳадзиме Мориясу бошқарувидаги Япония терма жамоаси Эквадор термаси билан баҳсга киришди.
Беллашувнинг 15-дақиқасида Япония термаси ярим ҳимоячиси Сея Накадзима ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқага келиб Эквадор вакили Анҳел Мена ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Натижада Япония терма жамоаси Эквадор термаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Тур якунига кўра, японлар 2 очко жамғариб, гуруҳда 3-ўринни банд қилди. Бир очко тўплаган Эквадор эса сўнгги ўринни эгаллади.
Копа Америка—2019
3-тур баҳслари
24 июнь, душанба
«C» гуруҳи
Чили—Уругвай 0:1
Гол: 0:1 — 82 КаваниЭквадор—Япония 1:1
Голлар: 0:1 — 15 Накадзима, 1:1 — 35 МенаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)