2019 йил 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи 26 ёшли С.И. қўшниси 45 ёшли Б.Т.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада Б.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. С.И. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)