«Ёшлар куни» доирасида 22—30 июнь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтда 20 га яқин йирик оммавий-кўнгилочар тадбирлар, фестиваль ва марофонлар, турли ёшлар акциялари ўтказилади, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.
— 22—23 июнь кунлари А.Навоий номидаги опера ва балет театри олд майдонида замонавий ёш мусиқа ижрочилари иштирокида «I love music» фестивали;
— 27—30 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманлардаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда хиёбонларда «Ёшлар сайллари»;
— 29 июнь куни «Youth Day» номли оммавий югуриш марафони, Халқлар дўстлиги майдонида «Мусиқа — жанговар сафда» шиори остида Марказий ҳарбий оркестр концерти;
— 29—30 июнь кунлари пойтахт ёшларига байрамона кайфият улашиш мақсадида «Тошкент сени севади» шиори остида Сайилгоҳ кўчаси ва Халқлар дўстлиги майдонида «Youth Day» гала-концертлари, «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви;
— 30 июнь куни «Ёшлар-картинг» оммавий-спорт мусобақалари, «Ҳумо» муз саройида «Ёшлар симфоник оркестри»нинг «Ёшлар куни»га бағишланган концерти, Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Мард ўғлон» давлат мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилади.
Изоҳ (0)