Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ғалла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган нурободлик барча фермер хўжаликларининг раҳбар-ходимларига, ғаллакорларга вилоятда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарганлари учун самимий табрик йўллади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Нурободлик тажрибали деҳқонлар 2019 йил ҳосили учун 2010 гектар суғориладиган, 19000 гектар лалмикор майдонларда буғдойнинг эртапишар ва серҳосил навларини етиштириб, режадаги 9 минг 328 тонна ўрнига 9 минг 452 тонна дон топширишди. Ялпи ҳосил сувли майдонларда ўртача 51,1 центнерни, лалмикор майдонларда эса ўртача 11-12 центнерни ташкил этди.
Изоҳ (0)