«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзги трансферлар вақтида «Барселона»га ўтмайдиган бўлди, дея хабар берди Cаdena Ser.
Футболчининг агенти Мино Раёла «Барселона» таклифини рад этди.
Клуб президенти Жозеп Бартомеу де Лигт билан музокара олиб боришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ барчаси самарасиз кетди.
Ўйинчи агар Раёла «йўқ» деган тақдирда ўз вакилининг қарорига тўлиқ ишонишини маълум қилди.
Каталонияликлар бунга асосий сабаб сифатида битимнинг молиявий тарафларини кўрсатмоқда. Бундан ташқари нидерландиялик «Ювентус», «Бавария» ва ПСЖ клубларидан ҳам «ёғли» таклифлар олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)