Украина президенти Владимир Зеленский Францияга ташрифи чоғида Украинанинг бренди нафақат қишлоқ хўжалиги, конлар ва металлурглар, балки оддий «жуда чиройли одамлар, айниқса аёллар» эканлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Франциянинг Украиндаги элчиси Изабель Дюмо Зеленскийнинг Парижга ташрифи ҳақида маълум қилди.
Зеленский Париждаги дунёда энг катта «Station F» стартап-кампусига ташрифи чоғида: «Мен айтмоқчиманки, дунёда доим одамларда тушунчаси бўйича Украина — бу биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, конлар ва металлургия. Аммо туристлар ҳар доим Украинанинг чиройли мамлакатлигини, овқатларининг мазалигини ва инсонларнинг, айниқса аёлларнинг гўзаллигини айтишган. Ҳа, буларнинг ҳаммаси бор гап, бу бизнинг брендимиз бўлиб қолмоқда», — деди.
Зеленскийнинг Украинада IT-технологиялар ва компаниялар жуда тез ривожланиши ҳақида шундай деди: «Украинада 150 мингга яқин IT-мутахассислар, стартапчилар бор. Ўйлайманки, бу йўналишда ривожланамиз».
Изоҳ (0)