18 июнь куни Самарқанд вилояти Ургут ва Самарқанд туманларидаги «Учқун» ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли Я. Турсунов номидаги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Дам олиш маскани Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларидан (112 нафар) ҳамда Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарёдаги шаҳарлардан (67 нафар) ҳарбий хизматни ўтаётган ва хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жами 179 фарзанди имтиёзли йўлланма асосида таътил кунларини мароқли ўтказмоқда.
Ёшлар 14 кунлик ёзги дам олиш оромгоҳида етти гуруҳга бўлинган ва улар билан кун тартибида белгиланган вақтларда кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ҳамда тоғ сайллари ўтказиляпти.
Оромгоҳга Самарқанд шаҳрида Узоқ лагерь даҳасида жойлашган ҳарбий қисмдан келган сержантлар болалар учун ташкил этилган шахмат, шашка, рақс, расм чизиш, футбол ҳамда китоб мутолааси бўйича машғулотларни кузатди.
Оромгоҳга болалар 16 июнь куни келиб жойлашган эди.
Маълумот учун, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун имтиёзли йўлланманинг умумий нархи 852 677 сўмни ташкил этади. Ушбу сумманинг 70 фоизи Мудофаа вазирлиги томонидан тўлаб берилади, 255 803 сўм (30 фоизи) эса ота-оналар томонидан тўланади.
Изоҳ (0)