«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ярим ҳимоячилари Филиппе Коутиньо ҳамда Иван Ракитичга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Мундо Депортивўнинг хабар беришича, «қизил иблислар» Каталония клуби ўйинчиларига Пол Побганинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Аввалроқ франсиялик футболчи клубни тарк этишни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди.
Шунингдек, бразилиялик футболчига ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ракитич эса 2014 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. У ўтган мавсум Испания чемпионатида 34 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)