Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов томонидан эълон қилинган университет хиёбонини янгилаш лойиҳаси ижтимоий тармоқларда аҳоли танқиди ва кўплаб мунозараларга сабаб бўлди, деб хабар берди Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Бунга жавобан Рустам Қобилов блогерларни 16 июнь куни соат 17:00 да университет хиёбонига учрашувга таклиф қилди.

Ҳокимият хиёбонда бирорта ҳам дарахт кесилмайди, деб ваъда беришига қарамасдан, маҳаллий аҳоли янги лойиҳа баҳонасида дарахтлар кесилишидан хавотирда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Самарқанд ва Самарқандликлар» гуруҳи аъзоси Елена Баронинанинг ёзишича, лойиҳада кўрсатилган велосипед йўлакларини қуриш учун камида бир қатор дарахтларни кесиш керак.

«Велосипед йўлаклари қуриш – бу албатта яхши иш, лекин аллақачон обод бўлган хиёбон ўрнига эмас. Бунинг учун Самарқандда янгилаш ва ободонлаштириш керак бўлган жойлар жуда кўп», - деб ёзган Виктор Драго исмли фойдаланувчи.

«Велойўлакчани университет хиёбонида қуриш - кўзбўямачилик. Президент ҳам шу ердан ўтади, Самарқандга келаётган ҳамма меҳмонлар ҳам албатта шу хиёбондан ўтади. Ҳокимият буни билади. Шунинг учун ҳам айнан шу ерда иш кўрсатмоқчи холос. Улар шу билан бошка жойда велойўлакча ҳам, спот майдончалари ҳам қурмайди», - деб ёзган Фарруҳ исмли фойдаланувчи.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Жазирама саратон кунида ҳеч қандай велосипед йўлаги ҳам, тренажерлар ҳам иссиқдан сақлай олмаслигини барча яхши тушунади албатта. Ундан ташқари Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбонининг олдинги ва ҳозирги ҳолати ҳам кўпчилик учун яхши ‘дарс’ бўлган. Бир вақтлар ям-яшил дарахтлар сояси остида бўлган Фарғона шаҳри эса 80% дарахтларидан маҳрум бўлган», — дейилади хабарда.

Айни дамда самарқандликлар #nashBulvar хештеги остида булварни ва унинг 100 йиллик азим дарахтларини ҳимоя қилувчи хабарлар қолдирмоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади