Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради. Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 16 июнь ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мол гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 килограмм мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.
Қўй гўшти
32 000 сўмдан – 43 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун пойтахтнинг «Миробод», «Фарход», «Чорсу» ҳамда «Қўйлиқ» бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 килограмм қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 килограмм қўй гўшти – 40 000 дан 43 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
11 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 11 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.
Гуруч
3 500 сўмдан – 14 000 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкентнинг «Фарҳод» деҳқон бозорида қайд этилган – 3 500 – 12 000 сўм.
Энг қиммат нарх эса Жиззах шахри Марказий деҳқон бозори, Наманганнинг «Сардоба» деҳқон бозори, Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентнинг «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 – 14 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
7200 сўмдан – 14000 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 12 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилган – 9 000 дан 13 500 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги «Фарход» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.
1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Тошкентдаги «Миробод», «Фарход», «Чорсу»ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 сўм.
1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.
Шакар
4 500 сўмдан – 6000 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» ва «Юнусобод» деҳқон бозорларида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.
1 килограмм шакар учун Республикадаги энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000 сўм.
Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача
Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», «Фарход», Фарғона Марказий деҳқон бозори, Андижондаги Янги шаҳар бозори ва Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги «Чорсу», Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.
Помидор
1 300 сўмдан – 6 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 300 сўмдан – 2 500 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса пойтахтдаги «Чорсу» ҳамда «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 4 000 – 6 000 сўмгача.
Хўжалик совуни
800 сўмдан – 3500 сўмгача
Энг арзон нарх Намангандаги «Сардоба» деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида ва Тошкентдаги «Юнусобод» деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.
Изоҳ (0)