Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида муддатидан аввал ҳисобот-сайлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мазкур тадбирда ЎФА президентлиги учун сайлов бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Сайловларда Равшан Эрматов номзоди илгари сурилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Очилбой Раматов ЎФА президенти саналади. Равшан Эрматов эса олдинроқ ЎФА вице-президенти лавозимини эгаллаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)