Бухоро вилоятида алимент пулини тўламаслик мақсадида етти йил давлат ижрочиларидан қочиб юрган ота топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти Қоровулбозор туман бўлими Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2012 йилдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Ж.Камоловдан ундирувчи Д.Ҳамдамова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати, қарор нусхаси томонларга юборилган.
Аммо қарздор алимент пулини тўламаслик мақсадида етти йил яшириниб, давлат ижрочиларидан қочиб юрган. Шу тариқа у алимент пулини умуман тўламаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан қарздор топилиб, етти йиллик алимент пули, яъни 40 млн. сўм алимент пуллари ундирилди ва тилхат асосида ундирувчига топширилди.
Изоҳ (0)