Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Режиссёр Акром Шоҳназаров томонидан реал воқеага асосланган «101-рейс» бадиий фильмининг суратга олиш жараёнлари тугади. Бу ҳақда My Day хабар қилади.

Фото: My Day

Фото: My Day

Мазкур фильмда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фото: My Day

Фото: My Day

Фильмда актёрлардан Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Самиддин Лутфуллаевлар билан бир қаторда таниқли актрисалар Лола Элтоева, Баҳора Арслонова, Нигина Анорбоевалар, шунингдек, ёш, ҳаваскор актёрлар ҳам суратга тушган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?