Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

6—9 июнь кунлари Жанубий Кореяда «Seoul International Tourism Industry Fair» (SITIF) 34-Халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон ҳам ўзининг миллий стенди билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий стенди ташкилотчилари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда «Meridian travel», «Zukhro travel» ва «Orient Mice» туристик компаниялари. Шу билан бирга, миллий стендни ташкил этишда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳам яқиндан ёрдам берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Мамлакат делегациясининг кўргазмадаги иштироки доирасида хорижий иштирокчилар учун Ўзбекистоннинг туристик ва инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг Сеулга ташрифи давомида Корея Республикасида яшовчи ватандошлар билан учрашув ўтказилиши кутилмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун, SITIF – Осиё минтақасининг энг йирик халқаро туристик кўргазмаларидан бири. Унда ҳар йили дунёнинг 55 дан ортиқ мамлакатидан 500 дан зиёд компания иштирок этади. Тадбир қатнашчилари орасидан халқаро авалиниялар, миллий ва минтақавий туризм кенгашлари, минтақавий сайёҳлик маъмуриятлари, турагентликлар, энг йирик меҳмонхона, курорт, туробъект комплекслари вакиллари ўрин олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди