Германиядаги Ронкалли цирки ходимлари ҳайвонларга нисбатдан бўладиган шафқатсизликдан қочиб, голограммалар ёрдамида тайёрланган томошаларни тақдим этмоқда, деб хабар беради TravelAsk.
Ронкалли цирки бой тарихга эга бўлиб, қирқ йилдан буён одамларни ҳайвонлар ёрдамида ташкил этиладиган ақл бовар қилмас томошалари билан хушнуд этиб келади. Бироқ бироз муддат олдин цирк раҳбарияти ҳайвонларга қарши шафқатсиз муносабатда бўлишнинг олдини олиш мақсадида кутилмаган қарор қабул қилди.
Ронкалли учун уч метрли голографик тасвирлар яратилиб, цирк аренасида ҳақиқий ҳайвонларни ўйнатишдан воз кечилди.
Изоҳ (0)