«Челси» Сарри учун «Ювентус»дан 5,3 млн фунт талаб қилмоқда
Маурицио Саррининг «Челси»дан «Ювентус»га ўтиши тўхтаб турибди.
Sky Sports Italia’нинг хабар беришича, Лондон клуби италиялик мутахассис билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиши учун туринликлардан 5,3 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сарри «Челси»ни 2018 йилдан бери бошқариб келади. Унинг қўл остида «аристократлар» 2018/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 3-ўринни эгаллади ҳамда Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.
Аввалроқ 60 ёшли мутахассис туринликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олгани ва у клубда йилига 6-7 миллион евро маош олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!