Америкалик хонанда Бритни Спирс ўйинчоқ илон билан рақсга тушгани акс этган видеони интернет аккаунтига жойлаштирди. Бу ҳақда Sputnik хабар беради.

Фото: AP Photo

Спирс Билли Айлишнинг Bad Guy қўшиғи остида рақсга тушди.

Ярим кун давомида бу видеони 3 миллион обуначи томоша қилди.

«Ажойиб қўшиқ! Ҳатто илон билан дўстлашишга тўғри келди» , — деб хонанда ўзи жойлаган видео ҳақида ёзди.

Билли Айлиш ҳам Спирснинг ижодига юқори баҳо берди.