Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лос-Анжелес Times нашри журналистлари каламушлар босиб чиқиндихонага айланиб қолган шаҳарнинг бир қисмини айланиб чиқди, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

New York Post нашрининг ёзишича, «назоратни йўқотган шаҳарнинг кули кўкка совурилмоқда». Шаҳарнинг 50 та даҳасида ҳозирда 4200 га яқин бошпанасиз инсонлар ҳеч қандай гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшамоқда. Маълум қилинишича, Лос-Анжелес полицияси ходимларидан бири маҳаллий чиқиндилар сабаб яқинда касалланган.

«Бу қанақа аср? 21-асрда иқтисодиёти дунёда энг олди бўлган давлатнинг энг йирик шаҳрими бу? Ёки кимдир календарни бир неча юз йил орқага суриб қўйдими?», — деб ёзади Стив Лопес исмли журналист.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Бу ердаги шароит шу қадар ёмонки, LAPD ходимлари касалликка чалинган полиция офицеридан кейин ҳудудни имкони борича айланиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Таъкидланишича, яна беш нафар полициячи бу ерга келиб кетганидан сўнг ошқозон оғриғидан азият чеккан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?