«Бавария» «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверцга қизиқмоқда.
Маълум қилинишича, Мюнхен клуби 19 ёшли хавбек учун леверкузенликларга 90 миллион евролик таклиф билан чиқди, аммо «Байер» бу таклифни рад этди.
Леверкузен клуби раҳбариятининг таъкидлашича, Ҳаверц келаси мавсум «Байер»да қолади.
Маълумот учун, Кай Ҳаверц 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 34 та баҳсда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)