«Ювентус» ярим ҳимоячи Поль Погбани жамоага қайтариш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
Италия клуби «Манчестер Юнайтед» ва футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборди.
«Ювентус» франциялик футболчини ортга қайтармоқчи ва тез кунларда янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда. «Манчестер Юнайтед» тез орада Погбанинг келажаги борасида қарор қабул қилади.
Таъкидланишича, «қизил иблислар» Погба учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Жаҳон чемпиони 2012 йилдан 2016 йилга қадар «Ювентус» таркибида тўп сурганди.
Шунингдек, Погбага «Реал Мадрид» ҳам асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)