«Реал» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба трансфери юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.
The Times’нинг хабар беришича, Мадрид клуби Погба трансфер шарномаси бандига бир йўла 4 нафар футболчисини киритишга тайёр.
Гап ҳимоячи Тео Эрнандес, ярим ҳимоячилар Гарет Бэйл ҳамда Хамес Родригес, шу билан бирга дарвозабон Кейлор Навас ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» ёзда мазкур футболчиларни сотиб юбормоқчи эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)