Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

31 май–1 июнь кунлари Қарши шаҳрида тарғибот автокарвони ҳаракатланди. Шаҳар бўйлаб ҳаракатланган тарғибот автокарвони 40 километрлик масофани босиб ўтиш давомида аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибатлари хусусида сўз юритиб, ЙТҲ натижасида қўрқинчли ҳолга келган автотранспорт воситаларини намойиш этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

— Мазкур тадбир Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг 2019 йил 16 майдаги режасига асосан ўтказилаётган бўлиб, бундан кўзланган мақсад пиёдаларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини кучайтириш ҳамда бевақт, кўнгилсиз йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат, — дейди вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбирига кўра, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносидан йўлга чиққан тарғибот автокарвони дастлаб «Соҳилбўйи» дам олиш масканида тўхтаб, аҳоли ва йўлда ҳаракатланаётган пиёдалар билан суҳбат олиб борди. Ҳаракат иштирокчиларига йўл ҳаракати қоидаларидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бериб, кўнгилсиз йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олишга чақирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тарғибот автокарвони ҳаракати давомида шаҳардаги «Ватанпарварлар» боғи ва «Алишер Навоий» истироҳат боғларида ҳам тўхтаб, шаҳар аҳолисини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишга чорлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, «Тарғибот автокарвони» ва «Таътил» тадбирлари 31 августга қадар давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди