Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Вестминстер университетида 31 май куни «Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқланиш хавфсизлиги» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Унда Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти (IFPRI), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, шунингдек, деҳқон, фермер хўжалиги кенгашлари ҳамда уй-жой мулкдорлар ширкати вакиллари ва илмий доираси иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг маълум қилишича, вазирлик томонидан 2019—2030 йилларга мўлжалланган Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича миллий стратегия яратилган бўлиб, унда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги ҳудудларини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини оширишга қаратилган. Унинг айтишича, ҳужжат ишлаб чиқиш жараёнида бўлиб, тез орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

«Мамлакатдаги миллионлаб кишилар ҳаётининг сифати ва даражаси, иш билан бандлиги бевосита қишлоқ хўжалиги сектори билан боғлиқдир», — деб таъкидлади вазир.

IFPRI бош директори Шенгген Фан озиқ-овқат глобал сиёсати бўйича 2019 йил ҳисоботини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон қишлоқ жойларда бандликка бўлган эҳтиёжни қондириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш мақсадида ислоҳотларни жадаллаштириш, институцион механизмларни такомиллаштириш ва маҳаллий интеграция имкониятларини ўрганиш орқали иқтисодиётда хусусий сектор ролини кучайтириши лозим.

Ҳисоботда қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари 2018 йилда Россия ва Хитойда иқтисодий ўсишнинг пасайиши салбий оқибатларни сезиларли даражада енгиб ўтди. Экспортдаги даромадлар, пул ўтказмалари, шунингдек, инвестициялар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодий фаолияти ва озиқ-овқат хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатди.

Таъкидланишича, дунёдаги қишлоқ хўжалиги ҳудудлари шаҳарга нисбатан ҳали ҳам етарли даражада хизмат кўрсатиш билан таъминланмаган ва бир қатор муаммоларга дуч келмоқда.

Хитойда — экологик инқироз, Ҳиндистонда — жиддий аграр инқирози, Африкада эса ўсиб бораётган ёшлар сонининг ортиши билан иш ўринларининг етишмаслиги кузатилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди