Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёғингарчилик туфайли пойтахтга парвоз қилаётган иккита самолёт Самарқандга йўл олди. Бу ҳақда АвиаSpotтер Telegram канали хабар қилди.
Хусусан, Нур-Султондан Тошкентга учиб келаётган, Uzbekistan Airways’нинг Airbus A320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанддаги аэродромга ўз йўналишини ўзгартирди.
Бундан ташқари, Uzbekistan Airways’нинг Москва—Тошкент рейсидаги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳам Тошкентдаги ноқулай об-ҳаво ва кучли ёғингарчилик туфайли Самарқандга йўл олди.
Изоҳ (0)